Линклар

Бағдодда ароқ дўконларига уюштирилган ҳужумда 11 киши ҳалок бўлди


Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида спиртли ичимликлар сотувчи дўконларга уюштирилган ҳужум оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди.

Мамлакат расмийларига кўра, сешанба куни тўрт автомобилда қуролланган ҳужумчилар Бағдоднинг Заюна қисмидаги спиртли ичимликлар сотувчи дўконлар растасини ўққа тутишган.

Ҳужум масъулятини ҳеч қайси тараф ўз зиммасига олгани йўқ.

Спиртли ичимликлар Исломда таъқиқлангани сабаб Ироқдаги ароқ дўконлари экстремист қарашдаги гуруҳлар нишонига айланган.

Спиртли ичимликлар харидорлари асосан мамлакатдаги таъқибга учраётган диний озчиликлар вакиллари бўлгани учун ҳам Ироқдаги ароқ дўконлари ҳужумга тутилади.
XS
SM
MD
LG