Линклар

logo-print

АҚШ ва Туркия раҳбарлари Вашингтонда учрашади


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ч) ва АҚШ Президенти Барак Обама, Ню Йорк, 2011 йил 20 сентябр.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ч) ва АҚШ Президенти Барак Обама, Ню Йорк, 2011 йил 20 сентябр.

АҚШ президенти Барак Обама пайшанба куни Оқ уйда Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қабул қилади.

Сўзлашувда Сурия можаросининг муҳокама этилиши кутилмоқда. Мазкур учрашув Туркияда 11 май куни террор ҳужуми амалга оширилганидан саноқли кунлар ўтиб бўлиб ўтмоқда.

Анқара расмийлари иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 46 киши нобуд бўлган, юздан ортиқ одам яраланган Райҳонли шаҳридаги ҳужум учун Сурия разведка хизматини айблади.

Вашингтон учрашувида Эрдўғоннинг АҚШ раҳбарини Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимини ҳокимиятдан ағдариш учун жиддийроқ чоралар кўришга ундаши кутилмоқда.

Айни пайтда, Вашингтон Эрдўғоннинг Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.

Бу ташаббусни Россия ҳам дастаклаган. АҚШ ва Туркия раҳбарлари сўзлашувида кенг қамровли масалалар, жумладан, деярли тўхтаб қолган Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш уринишини давом эттириш, Ироқнинг Курдистон ўлкаси билан Туркия ўртасидаги энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, 1974 йилда турклар ва юнонлар яшайдиган икки қисмга бўлиниб қолган Қибриснинг эҳтимолий бирлашиши каби масалаларнинг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG