Линклар

Эронда жосусликда айбланган икки шахс осиб ўлдирилди


19 май куни Эронда Исроил ва АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда иддао қилинган икки эркак дорга осиб ўлдирилди.

Теҳрон прокуратураси чиқарган баёнотга таяниб ISNA ахборот агентлигининг хабар беришича, Муҳаммад Ҳайдарий ва Курош Аҳмад махфий маълумотлар тўплаб Исроил ва АҚШга сотган.

Прокуратура баёнотида икки шахс қаерда осиб ўлдирилгани маълум қилинмаган.

Ҳужжатда жосусликда айбланган икки шахс Олий суд томонидан маъқулланганидан сўнг осиб ўлдирилгани қайд этилган.

Эрон Исроил ва Қўшма Штатларни Теҳроннинг ядровий дастурига қарши саботаж кампанияси олиб бораётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG