Линклар

logo-print

Ўзбекистонга электр назорати тизими учун 180 миллион доллар қарз берилади


Ўзбекистон ҳукумати Халқаро қайта қуриш ва тараққиёт банки билан имзоланган 180 миллион долларлик қарз олиш шартномасини тасдиқлади.

Мазкур кредит Ўзбекистонда электр қувватини ҳисоб-китоб ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этишга сарфланади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати дярли 324 миллион долларга тенг бўлиб, маблағнинг қолган қисми давлат бюджетидан олинади.

Лойиҳа доирасида аҳоли хонадонларига электр қувватини ўлчаб борувчи ва назорат қилувчи 1 миллион 200 минг замонавий ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG