Линклар

logo-print
Швеция пойтахти Стокҳолмда беш кундан бери тартибсизликлар давом этмоқда.

Хабарларда пайшанбадан жумага ўтар кечаси Стокҳолмнинг бир қатор мавзеларида давом этаётган тартибсизликлар пайтида тўққиз автомобил, иккита мактаб ва бир полиция бўлимга ўт қўйилгани айтилмоқда. Полиция камида 8 бузғунчи қўлга олинганини билдирди. Жароҳат олганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Беш кун олдин Стокҳолмнинг Хусби туманида бошланган тартибсизликлар бошқа мавзеларда ҳам содир этила бошланди. Зўравонликларга полиция томонидан қўлида пичоқ ушлаган қариянинг отиб ўлдирилгани сабаб бўлди.

Социологлар мамлакатдаги ишсизлик даражасининг юқорилиги, муҳожир ёшларнинг изоляцияда қолгани, ҳукумат томонидан ижтимоий нафақаларнинг қисқартирилгани ҳам тартибсизликларга омил яратганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG