Линклар

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоаси душанба куни Тошкентда ироқлик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

“Пахтакор” стадионида ўтган қизиқарли баҳсда Ўзбекистон ёшлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларга 8-дақиқада Аббосбек Махсталиев, 74-дақиқада эса Диёрбек Туропов муаллифлик қилишди.

24 май куни ўтган дастлабки ўртоқлик учрашувида 0:1 ҳисобида ироқлик ёш футболчилар ғалаба қозонган эди.

Ушбу ўртоқлик учрашувлари футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ёшлар ўртасида ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарлигининг бир қисмидир.

Эслатамиз, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 21 июнидан 13 июлигача Туркияда бўлиб ўтади.

Чемпионатнинг “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлари гуруҳ босқичида Жанубий Африка, Ироқ ва Австралия жамоаларига қарши кураш олиб боради.
XS
SM
MD
LG