Линклар

Самарқандда қуёш электр станциясини қуришга тайёргарлик бошланди


Янги қуёш электр станциясининг Марказий Осиёда энг йирик иншоот бўлиши айтилмоқда.

Янги қуёш электр станциясининг Марказий Осиёда энг йирик иншоот бўлиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда Марказий Осиёда энг йирик қуёш электр станцияси қурилишига тайёргарлик ишлари бошланди. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида қурилаётган станция 100 МВт қувватига эга бўлиши кўзда тутилган.

Расмий хабарларга кўра, лойиҳа, жумладан, Осиё Тараққиёт банки томонидан ажратилган кредит ҳисобидан амалга оширилмоқда.

“Правда Востока” газетаси берган хабарга кўра, 240 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа амалга ошгандан кейин Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Нуробод, Каттақўрғон ва Нарпай туманлари аҳолисини электр билан таъминлаш ишлари яхшиланади.

Қуёш электр станцияисини қуриш учун 253 гектар ер ажратилган. Ҳозирча мутахассислар иншоот қуриладиган жойнинг экологик аҳволини ўрганиш ва лойиҳани ишлаб чиқишни бошлаган. Станцияни қуриш ишлари келаси йили бошланиши режалаштирилган.

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматига мазкур лойиҳа учун 90 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит беришини эълон қилган. Янги қуёш электр станцияси қуввати 50,9 миллиард тонна нефт эквивалентига тўғри келиши айтилмоқда. Бу эса Ўзбекистондаги янгиланувчи энергия манбалари заҳирасининг 99,7 фоизига тўғри келади.

Ўзбекистонда кейинги йилларда энергия воситлари, жумладан, электр қуввати тақчиллиги муаммоси авж олган. Мамлакат вилоятларининг аксар қисмида аҳолига, айниқса, қиш мавсумида электр қуввати ва табиий газ ўта чекланган миқдорда берилади.
XS
SM
MD
LG