Линклар

Ўзбекистон ароқ ичувчи мамлакатлар ўнталигига кирди. International Wine & Spirit Research ташкилоти ўтказган тадқиқот натижаларини Британияда чиқадиган нуфузли Economist журнали эълон қилди.

Бу рейтингда Ўзбекистон 5-ўринни эгаллади. Алкогол маҳсулотлари бозорини тадқиқ қилувчи International Wine & Spirit Research ташкилоти маълумотларига кўра, 2012 йилда ҳар бир ўзбекистонликка 4,4 литр ароқ тўғри келган. Ўзбекистонда ўтган йили жами 130 миллион литрдан ортиқ ароқ истеъмол қилинган.

Economist журанлида берилган рейтингда биринчи ўринни 2012 йилда жон бошига қарийб 14 литрдан ароқ тўғри келган Россия эгаллаган. Россияликлар ўтган йили жами қарийб 2 миллиард литр ароқ ичган.

Ретингда Россиядан кейинги иккинчи ўринни ярим миллиард литрдан ортиқ ароқ ичилган Қўшма Штатлар эгаллаган.

Бу рейтингга собиқ иттифоқ давлатларидан Украина, Беларус ва Қозоғистон ҳам киритилган.

Жаҳон бўйича ўтган йили жами 4,44 миллиард литр ароқ истеъмол қилинган.

International Wine & Spirit Research ташкилоти тадқиқотида спиртли ичимликлардан ром ва жин каби маҳсулотлар бозорига ҳам баҳо берилган.
XS
SM
MD
LG