Линклар

Жэнифер Лопез Туркманистон президенти туғилган кунида қатнашгани юзасидан изоҳ беришга мажбур бўлди


“Инсон ҳуқуқларига оид муаммолардан хабардор бўлганимизда, Жэнифер бу тадбирда иштирок этмаган бўлар эди”, дейилади баёнотда.

“Инсон ҳуқуқларига оид муаммолардан хабардор бўлганимизда, Жэнифер бу тадбирда иштирок этмаган бўлар эди”, дейилади баёнотда.

Жэнифер Лопез вакиллари, америкалик поп юлдуз Туркманистонда инсон ҳуқуқлари топталишига доир муаммодан хабадор бўлганида ўтган шанба куни бу мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳммедов таваллуд кунида иштирок этмаган бўлар эди, дея баён қилди.

29 июн куни Бердимуҳаммедовнинг 56 ёшга тўлиши шарафига Каспий денгизи бўйида 2 миллиард доллар эавзига барпо қилинган Аваза курортида ўтказилган базмда Жэнифер Лопез билан биргаликда россиялик қўшиқчи Филлип Киркоров, туркиялик Мустафа Сандал ва ливанлик Нэнси Ажрамлар ҳам иштирок этди.

Лопез Бердимуҳаммедовни “сизни туғилган кунингиз билан табриклашдан мамнунмиз”, дея қутлаб “Happy Birthday, Mr. President”, дея куйлади.

Якшанба куни Лопез вакиллари эълон қилган баёнотда шанба кунги базм “сиёсий тусга эга бўлмаган тадбир эди”, дея таъкидланади.

Баёнотда айтилишича, Лопезнинг Туркманистонга сафарини China National Petroleum Corporation компанияси уюштирган ва Хитой ширкати тадбир хусусий тусга эга бўлишини айтган. “Инсон ҳуқуқларига оид муаммолардан хабардор бўлганимизда, Жэнифер бу тадбирда иштирок этмаган бўлар эди”, дейилади яна баёнотда.

Матбуотда берилган хабарларга кўра, Лопез Туркманистонда концерт бергани учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида гонрорар олган.
XS
SM
MD
LG