Линклар

logo-print

Ғарб Навальний устидан ўқилган ҳукмни танқид қилмоқда


Навалнийни озод қилиш талаби билан Ню Йоркда ҳам пикетлар ўтказилди.

Навалнийни озод қилиш талаби билан Ню Йоркда ҳам пикетлар ўтказилди.

Ғарб давлатлари Россия мухолифати лидери Алексей Навальний 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини кескин танқид қилди.

Вашингтон Навальнийнинг қамалишини “Россиядаги Фуқаролик жамиятини бостириш учун ҳукумат томонидан амалга оширилган ташвишли тенденция” деб баҳолади. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Кэтрин Эштон Россияни қонун устиворлигига амал қилишга чақирди.

Президент Путининг ашаддий танқидчиси бўлган Алексей Навальний Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган 2009 йилда 510 минг долларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб, пайшанба куни 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Навальний бу ишни сохталаштирилган ва сиёсий мотивларга асосланган деб билдирган.

Навальнийнинг қамалиши ҳақидаги суд ҳукми ортидан Москва, Санкт Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида тинч норозилик акциялари бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG