Линклар

Хитойнинг Гансу вилоятида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди. Бир неча юз одам жароҳат олган.

Зилзила юз берган ҳудудда алоқа, сув бериш ва электр тизими ишдан чиққан.

Расмий маълумотларга қараганда, 6,6 балл кучга эга бўлган зилзила душанба куни тонгда Гансу вилояти маркази Ланчжоу шаҳридан 170 километр узоқликда юз берган. Шундан сўнг яна бир неча маротаба ер титраган. Зилзилаларнинг энг оз кучи 5,6 баллни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG