Линклар

Хитойнинг Гансу вилоятида юз берган зилзила оқибатада ҳалок бўлганлар сони 94 кишига етди.

Хитойнинг Синхуа агентлигининг маълум қилишича, табиий офатдан мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Ўн минглаб одамлар эса уйсиз қолган.

Зилзила натижасида 2 минг уй вайрон бўлган, мингдан ортиқ уй яшаш учун яроқсиз аҳволга келган.

Душанба куни 6,6 балли зилзиладан Гансу вилоятининг саккиз шаҳарчасида жами 123 минг одам зиён кўрган.
XS
SM
MD
LG