Линклар

logo-print
Суриянинг Ҳомс шахрида ҳукумат кучлари назорати остида бўлган ҳудуддаги қурол-аслаҳа омборида юз берган портлашда камида 22 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар берган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, пайшанба кунги портлашга исёнчилар тарафидан уюштирилган ракета ҳужуми сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳомс шаҳрининг портлаш юз берган Халдиеҳ мавзеси душанба куни ҳукумат армияси нарозатига ўтишидан олдин сўнгги икки йил давомида сунний исёнчилар назорати остида бўлган эди.

Исёнчилар тарафидан отилган ракеталар асосан Ҳомс шаҳридаги президент Башар Ассад оиласи мансуб алавийлар истиқомат қилувчи мавзеларни нишонга олган.

Ҳомсдаги фаоллар пайшанба кунги портлаш жуда ҳам кучли бўлгани ҳақида маълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG