Линклар

Жоҳар Царнаевнинг дўстларига айблов билдирилди


Суратда (ўнгдан чапга): Жоҳар Царнаев, Азамат Тажаяков ва Диас Қадирбаев.

Суратда (ўнгдан чапга): Жоҳар Царнаев, Азамат Тажаяков ва Диас Қадирбаев.

АҚШнинг Бостон шаҳрида 15 апрел куни ўтган марафон пайтидаги портлашни уюштирганликда гумонланаётган Жоҳар Царнаевнинг икки дўстига терговга тўсқинлик қилиш моддаси билан айблов билдирилди.

Қозоғистонлик 19 ёшли Диас Қадирбаев ва Азамат Тажаяков ашёвий далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда. Улар Царнаевнинг хонасидаги буюмларни ташқарига олиб чиқиб ташлаб юборган.

Бу икки йигит май ойида қўлга олинган эди. Айблов судда тасдиқланса, улар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ака-ука Жоҳар ва Темирлан Царнаевлар Бостон портлашларини уюштирганликда гумонланмоқда. Темирлан Царнаев қўлга олиш чоғида отиб ўлдирилган эди. Жоҳар Царнаев эса ҳибсга олинган.

Бостон портлашларида 4 одам ҳалок бўлган ва 280 одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG