Линклар

Миср собиқ президентининг адвокати Фарид ад-Диб ўз ҳимоясидаги Ҳусни Муборак пайшанба куни озодликка чиқиши мумкинлигини билдирди. Бироқ бу иш содир бўлиш-бўлмаслиги ҳозирча аниқ эмас, чунки прокурорлар Муборакнинг озод этилиши ҳақидаги қарор устидан ариза беришлари мумкин.

Чоршанба куни Қоҳира суди 85 ёшли Ҳусни Муборак зиммасидан коррупцияга оид сўнгги айблов моддасини олиб ташлади. Мазкур иш унинг давлат нашрларининг биридан совға олганига тааллуқли эди. Аввалроқ суд Муборакнинг бошқа коррупциявий айбловларга алоқадорлигини асоссиз, деб топганди.

Муборакнинг аксилҳукумат акциялари иштирокчилари ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги иш янгитдан кўриб чиқиш учун юборилган ва суд унга бу жараённи озодликда кутишга рухсат берган.

30 мобайнида ҳокимият тепасида ўтирган Ҳусни Муборак 2011 йил февралида оммавий халқ ғалаёнлари натижасида президентлик лавозимини тарк этганди.
XS
SM
MD
LG