Линклар

logo-print

Лавров: Сурияга ҳарбий зарба минтақада беқарор вазиятни юзага келтириши мумкин


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия яна бир бор Сурияга ҳарбий зарба бериш бу мамлакат ва минтақадаги вазиятни беқарорлаштиридан огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ушбу огоҳлантириш ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва БМТнинг Сурия бўйича вакили Лаҳдар Браҳимий ўртасидаги телефон сўзлашуви пайтида янграган.

21 август куни Сурия Президенти Башар ал-Ассад тарафидаги кучлар Дамашқ яқинида кимёвий ҳужум уюштиргани иддао қилинганидан кейин Ғарб давлатлари Сурияда ҳарбий ҳаракат бошлаши эҳтимоллари ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Сешанба куни АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден юзлаб тинч аҳолини ўлдириш учун Сурия ҳукумати кимёвий қуролдан фойдаланганига шубҳа йўқлигини ва бунинг учун жавобгарликка тортилиши лозимлиги урғулади.

Сурия ҳукумати кимёвий қуроллардан фойдалангани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG