Линклар

Путин Обама билан Сурия бўҳронини муҳокама қилди, лекин келишмовчиликлар тугатилмади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Катта Йигирмалик саммити четида АҚШ Президенти Барак ОБама билан Сурия масаласида сўзлашгани, лекин бу борада ўзаро келишмовчиликларни баратарф қилиш имкони топилмаганини айтмоқда.

Санкт Петербургда ўтказилган икки кунлик саммит якунида гапирган Путин Яқин Шарқда вазиятни беқарорлашитириш “контрпродуктив” бўлади, дея таъкидлади.

Обама иаддаоли кимёвий ҳужум учун Сурия ҳукуматини ҳарбий ҳужум билан жазолаш ғоясини илгари сурмоқда.

Путин БМТ рухсатисиз куч қўллаш “агрессия акти” бўлишини айтмоқда.

Путиннинг шунингдек айтишича, учрашув чоғида АҚШ разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден масаласи кўтарилмаган. Қўшма Штатлар тарафидан жосусликда айбланиб, қидирувда бўлган Эдвард Сноуденга Россия сиёсий бошпана берган.
XS
SM
MD
LG