Линклар

logo-print

Ўшда Суриядан келган террорчи, деб кўрилаётган уч эркак ушланди


Ўш вилоятида террорчиликда айбланиб, уч эркак қўлга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг айтишича, Қозоғистоннинг бир фуқароси ҳамда Қирғизистоннинг икки фуқароси Ўшга Суриядан келган.

Қўлга олинганлар Сурияда ҳукумат қўшинларига қарши курашаётган исёнчи кучлар тарафида жанг қилган.

Хавфсизлик қўмитаси расмийларига кўра, учовлон август ойи охирларидан ўтган ҳафта Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилган пайтга қадар ўтказилган операция натижасида қўлга олинган.

Расмийларнинг иддао қилишича, улар Суриядаги Исломий Жиҳод Иттифоқи ташкилоти томонидан, Қирғизистонда бир нечта террор ҳуружини амалга ошириш мақсадида юборилган. Расмийлар бошқа тафсилотларни очиқлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG