Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:02

Президент Каримов Латвияда нималарни гаплашади?


Президент Ислом Каримовнинг Рига сафари 2005 йил Андижон воқеаларидан бери Европага қиладиган иккинчи ташрифи бўлади.
Президент Ислом Каримовнинг Рига сафари 2005 йил Андижон воқеаларидан бери Европага қиладиган иккинчи ташрифи бўлади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 16-17 октябр кунлари расмий ташриф билан Латвияга боради. Каримовнинг Латвия ташрифи кун тартиби асосан Афғонистондаги НАТО қўшинлари таъминоти ва 2014 йилдан кейин минтақадаги хавфсизлик масаласидан иборат бўлиши айтилмоқда. Европага камқатнов Каримовнинг Латвияга сафари бу мамлакатда Гулнора Каримова билан боғлиқ тергов давом этатган пайтга тўғри келмоқда.



Ўзбекистон президенти матбуот хизмати расмий сайтида берилган хабарномада, "Ислом Каримов 16-17 октябр кунлари латвиялик ҳамкасби Андрис Берзиньш таклифига биноан Латвияга давлат ташрифи билан боради", дейилади.

Лекин, Латвия президенти матбуот котиби Оскар Волфс, Озодлик билан суҳбатда, бу хабарга тузатиш критиб, президент Каримовнинг ташрифи расмий мақомга эга бўлишини билдирди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ислом Каримовнинг ташрифи давлат мақомига эга бўлиши ҳақида хабар тарқатди. Латвия расмийлари бу хабарни инкор қилди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Ислом Каримовнинг ташрифи давлат мақомига эга бўлиши ҳақида хабар тарқатди. Латвия расмийлари бу хабарни инкор қилди.
- Бу расмий ташриф бўлади. Чунки ташрифга тайёргарлик кўриш жараёнида унинг баъзи жиҳатлари ўзгарди ва ташриф давлат мақомидан расмийга ўзгартирилди. Латвия дипломатик протоколига кўра, давлат ташрифи икки кун давом этиши ва учрашувлар иккита шаҳарда ўтиши керак. Президент Ислом Каримов ташрифининг асосий қисми эса эртага, бир кунгина бўлади холос, дейди Латвия президенти матбуот котиби.

Оскар Волфс ташрифнинг расмий мақомга эга бўлиши бир неча ой олдин маълум бўлгани ва Ўзбекистон расмийлари хато хабар бераётгани сабабларини билмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Латвия президенти матбуот котиби Оскар Волфснинг айтишича, музокараларнинг асосий қисми Афғонистондаги НАТО қўшинлари таъминотида Ўзбекистон билан ҳамкорлик муҳокамасига қаратилади.

- Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалардан ташқари, Ўзбекистон билан бутун Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик ва бу ҳамкорликда Латвиянинг ролига доир масалалар муҳокама қилинади. Хусусан, Афғонистондаги НАТО қўшинларига юкларни етказиш ҳамда савдо алоқаларида икки мамлакат биргаликда қандай ишларни амалга ошириши мумкинлигига доир масалалар кўтарилади. Келаси йили НАТОнинг Афғонистондаги миссияси ўзгаради ва келгусида бу транзит йўлининг роли ҳақида музокара қиламиз, деди Оскар Волфс.

НАТО қўшинлари таъминотида асосий рол ўйнаётган Шимолий Таъминот тармоғи Болтиқ бўйи давлатларидан бошланиб, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга кириб боради. Ҳозирда НАТО таъминотининг 80 фоизидан ортиқроғи Ўзбекистон ҳудудидан ўтказилади.

АҚШ ва НАТО билан келишувларга кўра, Ўзбекистон орқали Афғонистонга ноҳарбий юклар олиб ўтилади холос. Лекин келаси йили НАТО қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида фойдаланиш тўғрисида ҳам дастлабки келишувларга эришилган. Бунинг эвазига НАТО давлатлари транзит ҳақидан ташқари Ўзбекистонга ҳарбий ускуналарнинг бир қисмини ташлаб кетишга розилик бергани ҳам айтилади.

Ислом Каримовнинг Рига сафари 2005 йил Андижон воқеаларидан бери Европага қиладиган иккинчи ташрифи бўлади. Ўзбекистон раҳбари 2011 йилда Брюсселга борган ва Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо ва НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашган эди.

Европага камқатнов бўлиб қолган Каримовнинг Рига сафари Латвияда унинг тўнғич қизи билан боғлиқ жиноий тергов давом этаётган пайтга тўғри келгани ҳам эътиборлидир.

Швециянинг TeliaSonera ширкати Ўзбекистон мобил алоқа бозорига кириш учун Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганига доир иддаолар билан боғлиқ терговга Швециядан ташқари, Швейцария, Франция ва Латвия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам аралашган.

Европага камқатнов бўлиб қолган Каримовнинг Рига сафари Латвияда унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноий тергов давом этаётган пайтга тўғри келгани эътиборлидир.
Европага камқатнов бўлиб қолган Каримовнинг Рига сафари Латвияда унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноий тергов давом этаётган пайтга тўғри келгани эътиборлидир.
Латвияда бу масалани ёритиб бораётган етакчи хабар агентликлардан бирининг мухбири Озодлик билан ўзаро суҳбатда, Ўзбекистон президенти ташрифи контекстида Гулнора Каримова билан боғлиқ жанжал масаласи яна диққат марказига чиқмоқда, дейди. “TeliaSonera Латвия мобил ва телекоммуникация бозорининг катта қисмини эгаллайди ва бу ширкатнинг авторитар давлатда коррупцион жанжалга аралашиб қолгани Латвия жамоатчилигини қизиқтириши табиийдир”, дейди исми сир қолиши шарти билан гапирган журналист.

Ригалик журналист Ислом Каримовнинг Ригага ташрифи давомида мазкур масала у ёки бу шаклда кўтарилишига шубҳа қилмайди.

Латвия Президенти Андрис Берзиньшнинг матбуот котиби Озодлик мухбирининг бу ҳақдаги саволига жавоб берар экан TeliaSonera билан боғлиқ тергов масаласи Латвия ва Ўзбекистон раҳбарлари учрашуви кун тартибида йўқ, президент Каримовнинг шу тобда Ригага келиши эса шунчаки тасодиф бўлиши мумкин, дея таъкидлади.

- Кун тартибида бу масала йўқ. Айтганимдек, Ўзбекистон президентига таклифнома бир йил аввал юборилган. Шунинг учун бу шунчаки тасодиф бўлиши мумкин, деди Оскар Волфс.

Рига шаҳрига 16 октябр куни маҳаллий вақт билан кеч соат саккизларда етиб келиши кутилаётган президент Ислом Каримов расмий учрашувларни 17 октябр куни ўтказади.

Латвия президенти матбуот котибининг Озодликка айтишича, шу куни Ўзбекистон раҳбари латвиялик ҳамкасби Андрис Берзиньш ҳамда Латвия Бош вазири Валдис Домбровскис ва парламент раиси Солвита Аболтиня билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG