Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:00

Beeline абонент тўловини 1 центга оширмоқчи


Beeline уяли алоқа оператори 5 ноябрдан хизмат турларига янги нархлар жорий этилишини билдирди.

Аввалдан пул тўлаш тизимининг Status тариф сериясидан ташқари ҳамма тариф режаларига белгиланган кундалик абонент тўлови 1 центга оширилади.

Ҳозирда кундалик абонент тўлови 3 центни ташкил этади.

Бундан ташқари Beeline тармоғига уланаётган янги мижозларга “Оддий номер” хизмат тури қўшилади ва мижоз 1,5 доллар тўлаши керак бўлади.

Beeline охирги марта кундалик абонент тўлови нархини жорий йил 20 январ куни 2 центдан 3 центга оширган эди.
XS
SM
MD
LG