Линклар

АҚШ разведкаси Германия раҳбари телефонини эшитувга қўйгани тўғрисидаги иддаолар дипломатик баҳсларни келтириб чиқарди


Ангела Меркел Барак Обамага қўнғироқ қилиб, телефони АҚШ разведкаси томонидан кузатилганига оид айбловлар юзасидан шикоят қилди.

Ангела Меркел Барак Обамага қўнғироқ қилиб, телефони АҚШ разведкаси томонидан кузатилганига оид айбловлар юзасидан шикоят қилди.

Германия АҚШнинг Берлиндаги элчисини чақиртириб, Вашингтон канцлер Ангела Меркел телефон ва Интернет мулоқотларини кузатганига оид иддаолар юзасидан изоҳ талаб қилди.

Немис ҳукуматининг шахси сир қолишини истаган мулозими Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле пайшанба куни АҚШ элчиси Жон Эмерсон билан учрашишини маълум қилди.

Элчининг чақиртирилиши кўп йиллик иттифоқчи саналган мамлакатлар ўртасида фавқулодда ҳодиса деб кўрилмоқда.

Чоршанба куни Меркел президент Барак Обамага қўнғироқ қилиб, АҚШ разведкаси унинг мобил телефонини эшитувнга қўйганига оид айбловлар юзасидан шикоят қилди.

Германия ҳукумати матбуот вакили Штеффен Зибертнинг маълум қилишича, Меркел Обама билан суҳбатда агар бу иддаолар рост бўлиб чиқса, “ўзаро ишончга жиддий путур етказади”, дея таъкидлаган.

Оқ уйнинг маълум қилишича, Обама Меркелнинг телефони АҚШ разведкаси томонидан кузатилмаганини ишонтириб айтган.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШ ҳукумати дунё бўйлаб телефон ва Интернет мулоқотларини кенг миқёсда кузатганига оид маълумотларни ошкор қилган.
XS
SM
MD
LG