Линклар

logo-print
Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси Кобулда ўтказилган амалиёт чоғида Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг икки аъзосини қўлга олган. Бу ҳақда хабар қилган 12uz.сom ахборот портали қўлга олинмиш жанггарилар исмини келтирмаган.

Хабарда Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси вакили сўзларига таянган ҳолда Кобулда ушланган ЎИҲчилар Покистондаги қабилалар ҳудуди бўлмиш Шимолий Вазиристонда машқдан ўтганлари ва Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги бир неча қуролли ҳужумда иштирок этганлари айтилади.
XS
SM
MD
LG