Линклар

logo-print

Тожикистонда зизила оқибатида юздан ортиқ уй буткул вайрон бўлди


Кеча Тожикистонда рўй берган зилзила оқибатида юздан ортиқ уй вайрон бўлди. Эпимаркази пойтахт Душанбедан 26 километр жануброқда бўлган зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил қилди.

Табиий офат натижасида юзлаб биноларга зиён етказилди. Хабарларга кўра, ер силкиниши эпицентрига яқин бўлган Вахдат қишлоғи энг кўп талафот кўрган.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси берган хабарга кўра, Вахдат қишлоғида 104та уй бутунлай вайрон бўлган ва 256та уга зиён етказилган.

Ҳодисада қурбонлар бўлмагани айтилмоқда.

Пойтахт Душанбеда зилзила кучи 4 баллни ташкил қилган ва жиддий талафотлар кўрилмаган.
XS
SM
MD
LG