Линклар

Дамашқ яқинида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда сўнгги икки кун ичида ҳар икки томондан камида 160 одам ҳалок бўлди.

France-Presse агентлигининг суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотларига таянган ҳолда тарқатган хабарида жангларда ўлганлар орасида 55 нафар исёнчи, Ал-Қоида гуруҳига алоқадор 41 нафар жиҳодчи, 36 нафар ҳукумат аскари, Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳининг 20 нафар жанггариси ва ҳукуматпараст кўнгиллиларнинг 8 аъзоси бўлгани айтилади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, жанглар исёнчилар бир неча ойдан буён давом этаётган қамални ёриб чиқиш мақсадида ўз назорати остидаги Шарқий Гоута мавзеи яқинида жойлашган ўтказиш пунктларига ҳужум қилганидан кейин бошланган.

Сурияда 2011 йилнинг мартидан буён давом этаётган фуқаролар урушида шу кунгача 120 мингдан зиёд одам ўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG