Линклар

Киев марказида минглаб киши Украинанинг Европа Иттифоқига интеграция бўлиши жараёни тўхтатиб қўйилгани туфайли норозилик акцияларини давом эттирмоқда.

Бугун “Евромайдон” намойишчилари Киевдаги Европа майдонидан Польша чегарасигача “жонли ҳалқа” қилишни режалаштирган.

Бунинг учун бир пайтнинг ўзида 500 минг одам бир-бирига қўл ушлаб туриши лозим бўлади.

Дам олиш кунлари ҳам Киевда кўп минг кишилик намойишлар давом этиши кутилаяпти.

Муҳолифатчилар иш ташлашга ва ҳукумат истеъфосини талаб қилишга чақирмоқда.

Кеча Брюссел расмийлари Киевнинг Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш келишувини имзоламаслик қароридан таассуф билдирди.

Сешанба куни телевидение орқали чиқиш қилган Украина президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи тарафидан таклиф этилган молиявий шартлар Украинани камситишини айтди.

Президентга кўра, ЕИ Украинага 610 миллион евролик ёрдам таклиф этган ва буни Халқаро валюта фонди билан бўлган келушувга боғлаб қўйган.

Януковичнинг айтишича, Украина ЕИ стандартларига етиши учун йилига 20 миллиард доллар талаб этилади.
XS
SM
MD
LG