Линклар

АҚШ Покистон орқали юк ташишни вақтинча тўхтатди


Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган НАТО юклари.

Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган НАТО юклари.

Қўшма Штатлар Покистон ҳудуди орқали Афғонистон ҳарбий юкларни олиб чиқиб кетишни вақтинча тўхтатди.

Пентагон вакили Марк Райтга кўра, Карачигача олиб келинаётган юк транзити “ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилган”.

АҚШ 2014 йилда Афғонистондан халқаро қўшинларни олиб чиқиб кетиш арафасида бу мамлакатдан ҳарбий юкларни олиб чиқиб кетаётганди.

Сўнгги кунларда Покистонда Афғонистон-Покистон чегарасида террорчиликда гумонланганларга АҚШ учувчисиз учқичларидан берилган зарбаларга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Покистон расмийлари ва аҳолиси Американинг учувчисиз учқичлардан фойдаланиш дастури мамлакатдаги тинч аҳолига таҳдид солаётганини айтиб, бу дастурга қарши чиқаяптилар. Вашингтон учувчисиз учқичларни жанггариларга қарши курашда муҳим қурол ўлароқ кўради.
XS
SM
MD
LG