Линклар

logo-print
Тошкент аэропортига мажбурий қўнган Россиянинг “Северний ветер” ширкатига қарашли самолёт йўловчиларнинг бир қисмини Тошкентда қолдирган ҳолда Уфага учиб кетди.

“Новая газета”нинг хабар беришича, Бангок-Уфа йўналишидаги парвозни амалга ошираётган мазкур самолёт двигатели ишламай қолгани сабабли мажбурий тарзда Тошкент аэропортига қўнган. Гувоҳларга кўра, самолётнинг қўниш майдончасига етиб келмай туриб ҳавода портлаб кетиш хавфи бўлган.

Тошкент аэропортида дастлабки таъмирдан сўнг самолёт Уфага учган. Бироқ йўловчиларнинг 30 нафари бу самолётда учишдан бош тортиб, аэропортда қолган.

"Новая газета" Росавиа ҳукумат ширкати бу воқеа юзасидан ҳозирча шарҳ беришдан тийилаётганини ёзди.
XS
SM
MD
LG