Линклар

АҚШ президенти Эронга нисбатан жорий этиладиган янги санкцияларга вето қўяди


Президент Барак Обама АҚШ тарафидан Эронга нисбатан жорий этиладиган ҳар қандай янги санкцияларга вето қўяди. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот хизмати маълум қилди.

Президентнинг огоҳлантириши пайшанба куни 26 сенатор, яъни Сенатнинг чорак қисмидан кўпроғи тарафидан Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этувчи қонун тақдим этилганидан сўнг эълон қилинди.

Мазкур қонун 13 нафар демократ ва 13 нафар республикачи сенатор тарафидан қўлланган. Унда Эрон агар ноябрь ойида эришилган муваққат келишув шартларини бажармаса, Ислом республикасига нисбатан янги иқтисодий санкциялар жорий этилиши кўзга тутилган.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней ушбу қонун кераксиз эканини айтиб, айни дамда Эрон билан олиб борилаётган музокаларга путур етказиши мумкинлигини билдирди.

Эслатамиз, айни дамда Вена шаҳрида жаҳоннинг олти қудратли давлати ва Эрон вакиллари ўртасида Теҳрон ядорвий дастури бўйича музокаларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG