Линклар

АҚШ Сочи олимпиадаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича Россия билан ҳамкорлик қилмоқчи


АҚШнинг собиқ хавфсизлик вазири Жанет Наполитано.

АҚШнинг собиқ хавфсизлик вазири Жанет Наполитано.

АҚШ Сочидаги Олимпиада чоғида хавфсизликни таъминлаш бўйича Россия ва Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Сочидаги қишки Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида АҚШ делегациясига раҳбарлик қиладиган собиқ хавфсизлик вазири Жанет Наполитано маълум қилди.

- Биз ўйинлар хавфсизлигини таъминлаш борасида Халқаро Олимпия қўмитаси, мезбон мамлакат ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликка умид қилиб турибмиз, - деди Наполитано Эн-би-си телекомпаниясига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, Сочига АҚШ Давлат департаментининг хавфсизлик учун жавобгар вакиллари ҳамда Федерал қидирув бюроси ходимлари боради.
XS
SM
MD
LG