Линклар

Ўзбекистон 2014 йилда МДҲ мамлакатларида тенги йўқ болалар клиникасини қуришни режалаштирмоқда


Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 17 январь куни Вазирлар маҳкамасининг 2013 йил якунларига бағишланган мажлисида билдирди.

Каримовнинг айтишича, МДҲ мамлакатларида ўхшаши бўлмаган, халқаро стандартлар бўйича энг юқори, яъни тўртинчи даражали ҳисобланадиган кўп тармоқли махсус болалар шифохона Жанубий Корея ажратган 103 миллион доллар миқдоридаги кредит ҳисобидан барпо этилади.

Мазкур кредит Жанубий Корея Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси томонидан 2013 йилда имтиёзли асосда, 40 йиллик муддатга тақдим қилинган эди.

Ўзбекистон 1990-йиллар охирларидан бери амалга оширадиган соғлиқни сақлаш ислоҳотлари доирасида Жаҳон Банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва кўплаб бошқа халқаро ташкилотлар кредитлари ҳисобидан марказлашган тиббиёт муассасаларини қурган. Хусусан, Тошкент шаҳри, вилоят ва туман марказларида ташкил қилинган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари тармоғи халқаро мутахассислар томонидан самарасиз, дея танқид қилинади.
XS
SM
MD
LG