Линклар

Парижда Франция президентига қарши намойиш ўтди


Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президенти Франсуа Олланд.

Якшанба куни Париж марказида “Франкмассонлар халқ учун хавфли”, “Олланд истеъфога кетсин” каби шиорлар остида кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтди.

Президент Франсуа Олландга қарши ўтказилган намойишни ташкилотчилар “Ғазаб куни” деб атадилар. Мазкур намойишларни ўнг радикал йўналишдаги бир неча ўн жамоат ва сиёсий ташкилотлар уюштирган.

Намойишда ташкилотчилар ҳисобича 120 минг одам иштирок этган. Париж полицияси эса намойишда 17 минг одам қатнашганини билдирмоқда.

Франция ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг хабар беришича, намойиш чоғида сезиларли тартиббузарликлар содир этилган эмас.

Тадбир иштирокчилари ҳукумат томонидан қабул қилинган бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи қонун бекор қилинишини, абортларга қарши қонунчиликни кучайтиришни ва ишсизликка қарши кескин чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилишди.
XS
SM
MD
LG