Линклар

Украинада бош вазир вазифасини вақтинча Сергей Арбузов бажаради


Сергей Арбузов.

Сергей Арбузов.

Украина бош вазири вазифасини вақтинча бош вазирнинг биринчи ўринбосари Сергей Арбузов бажариб туради. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” агентлигига собиқ бош вазир Микола Азаровнинг матбуот котиби Виталий Лукьяненко билдирган.

Лукьяненкога кўра, Украина президенти Вазирлар маҳкамасига янги ҳукумат иш бошлагунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этишни топширган. Украина собиқ бош вазирининг матбуот котиби: “29 январга режаланган ҳукумат мажлисини Арбузов ўтказса керак”, деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Украина парламенти сессиясида бош вазир Микола Азаров истеъфога кетишини маълум қилганди. Азаров ўз истеъфоси сабабини юзага чиққан "зиддиятни тинч йўллар билан ҳал қилиш учун томонлар ўртасида сиёсий муросага эришиш йўлида қўшимча имкон яратиш мақсади" билан изоҳлаган.

Ўтган ҳафтада президент Виктор Янукович бош вазир лавозимини мухолифат етакчиларидан бири Арсений Яценюкка таклиф қилган, Яценюк эса буни рад этганди.

Кечаги сессия чоғида депутатлар Украинада баҳсларга сабаб бўлган норозилик чиқишлари ва кўча юришларини чекловчи қонунни ҳам қарийб бир овоздан бекор қилдилар.
XS
SM
MD
LG