Линклар

Тожикистон қамоқхоналарида 92 нафар ўзбекистонлик жазо муддатини ўтамоқда. Бу ҳақда Тожикистон Адлия вазири Рустам Менглиев билдирди.

Душанбеда ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Адлия вазири мамлакатда 329 хорижлик жазо муддатини ўтаётганини айтган. Вазирга кўра, уларнинг 122 нафари Афғонистон, 92 нафари Ўзбекистон, 4 нафари эса Хитой фқуқаросидир.

Рустам Менглиев Тожикистонда бир умрга қамалган 50 киши орасида ҳам хорижликлар борлигини айтди, бироқ улар қайси давлатлар фуқаролари экани ҳақида маълумот бермади.
XS
SM
MD
LG