Линклар

logo-print

Германияда Ўзбекистон Исломий ҳаракатига алоқадорликда айбланган немис фуқароси ҳибсга олинди


Ўзбекистон Исломий ҳаракати кейинги йилларда Афғонистонда фаоллашган.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати кейинги йилларда Афғонистонда фаоллашган.

Немис расмийлари Ўзбекистон Исломий ҳаракатига алоқадор Германия фуқаросини ҳибсга олгани хабар қилинмоқда. Германия қонунларига кўра ҳибсга олинган шахснинг исми ўзгартирилиб, Александр Абит Ж. деб берилмоқда.

Ассосшиэйтед пресс агентлигига кўра, Германия Федерал прокуратураси 27 ёшли бу шахсни Афғонистон ва Покистонда фаол ҳаракат қиладиган Ўзбекистон Исломий ҳаракати сафига жангариларни ёллашга уринганликда айбламоқда.

Расмийларга кўра, гумонланувчи 2009 йил октябри ва 2011 йил январи оралиғида Интернетда турли исмлар остида видео ва аудио материалларни эълон қилиб борган. Бу материалларда у жангари гуруҳнинг “Ислом душманларига” қарши кураш олиб бораётгани ва ғайридинларни ўлдириш тўғрисида тарғибот олиб борилган.

Хабарда немис фуқароси қачон ҳибсга олингани аниқлаштирилмаган, лекин гумонланувчига нисбатан айбловлар ўтган ойда Мюнхен суди томонидан эълон қилингани айтилган. Бу иш бўйича суд қачон бошланиши ҳам ноаниқ қолмоқда.

2001 йилдан бери асосий базалари Покистонда жойлашган Ўзбекистон Исломий ҳаракати кейинги йилларда яна Афғонистонда фаоллашиб қолган.
XS
SM
MD
LG