Линклар

logo-print

Россия Ғарбни Украинани "шантаж" қилаётганликда айблади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Украина расмийларига нисбатан виза чеклови жорий қилгани ва ЕИ томонидан бу каби чоралар кўрилиши борасида таҳдидлар бўлаётганини “шантаж”, дея атади.

Пайшанба куни Бағдодга қилган сафари пайтида гапирган Лавров Украинадаги, унинг таъбири билан айтганда, “экстремист ва радикалларни” фуқаровий уруш келтириб чиқаришга уринаётганликда айблади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Александр Лукашевич санкциялар билан таҳдид қилиш номақбул экани ва Украина ҳукумати билан мухолифати ўртасидаги қарамақаршиликни янада кескинлаштириши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев пайшанба куни қилган чиқишида Киев ҳукуматига 15 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам таклиф қилган Москва номидан Украина ҳукуматини “латта чанамасликка” чақирди.
XS
SM
MD
LG