Линклар

АҚШ элчиси Россияни Қримдаги вазият оқибатларидан огоҳлантирди


АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр

АҚШнинг БМТдаги элчиси агар Кремль Украинанинг Қрим ҳудудидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишни истаса Россия “янада чуқурроқ сиёсий ва иқтисодий изолацияда” қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Озодлик мухбири билан суҳбатда элчи Саманта Пауэр¸ Владимир Путин “халқаро ҳамжамиятни” ҳарбий чоралар билан синаб хатога йўл қўйиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, Пауэр БМТ элчиси Роберт Серрига чоршанба куни Қримда номаълум шахслар тарафидан таҳдид қилинганини қоралади.

Симферополда рўй берган ушбу воқеадан сўнг Серри Қримдаги миссиясини тўхтатиб¸ Истанбулга қайтишга мажбур бўлди.

Элчига қилинган таҳдиднинг Россия ҳарбийлари тарафидан амалга оширилгани гумон қилинаётганини билдирган Саманта Пауэр¸ агар бундай ҳаракатлар давом этса¸ Владимир Путинга нисбатан босим янада кучайишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG