Линклар

logo-print

"Ўзбекистонда Википедияга ҳисса қўша оладиган илмли ёшлар кўп, лекин..."


Ўзбекча Википедия фаоли, жалолободлик журналист Мирзоулуғбек Каримов.

Ўзбекча Википедия фаоли, жалолободлик журналист Мирзоулуғбек Каримов.

“Википедиянинг нима эканлигини, унинг ўзбекча саҳифаси ҳам бор эканлигини бундан 6 -7 йил муқаддам билган эдим. У пайтда ўзбекча Википедияда деярли ҳеч нарса йўқ эди. Шунинг учун мен ҳам ҳисса унга қўшишга қарор қилганман”, деди 28 яшар Ўзбекча Википедия фаоли Мирзоулуғбек Каримов.

Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида яшайдиган журналист Мирзоулуғбек нафақат ўзбекча, балки қирғизча Википедияда ҳам иштирок этиб келади. Айтишича, шу кунгача ўзбекча Википедияда у асос солган ёки таҳририда қатнашган мақолалар сони 1000 тага яқинлашиб қолди.

Қирғизистонлик Мирзоулуғбек Каримов OzodWikiнинг учинчи меҳмони. Дастлабки икки меҳмонимиздан бири – OzodWikiнинг Wiki-эксперти Нодир Отаев ҳам қирғизистонлик ўзбек.

Иккинчи меҳмонимиз - 22 яшар кимёгар талаба Зикрилло Мирзаев эса, қозоғистонлик ўзбекдир.

Албатта, бу ҳолат Сиз тингловчида ҳақли савол пайдо қилади: “Нима учун OzodWiki ўзбекистонлик википедиячиларни ўгайлатаяпти, нима учун уларни суҳбатга чақирмаяпти?”

OzodWiki жавоби: Ҳеч ким уларни ўгайлатаётгани йўқ. Уларни суҳбатга чақиришга биз доим тайёрмиз! Лекин улар, юмшоқроқ айтганда, нималардандир андиша қилаяпти...

Жалолободлик википедиячи Мирзоулуғбек Каримов билан суҳбатни эшиттиришга қўйиш олдидан билим, вақт ва кучларини ўзбекча Википедияни бойитишга сарфлаш билан миллат маърифатини ўстиришга ҳисса қўшаётган ўзбекистонлик ёшларни суҳбатга чорлаб қоламиз.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG