Линклар

Бухорода иш жойида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди


Бухоролик амалдорларга иш жойида ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebookдан фойдаланиш тақиқланди.

Бухоролик амалдорларга иш жойида ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebookдан фойдаланиш тақиқланди.

Бухоро вилоятида ахборот сиздирилишининг олдини олиш мақсадида давлат хизматчиларига иш жойида хорижий электрон почта ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди.

ЎзА маълумотига кўра, бу ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан йўлга қўйилаяпти.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жамшид Худоёровнинг ЎзАга берган интервьюсида айтилишича, вилоятдаги идораларда хориж электрон почта хизматлари ва ижтимоий тармоқларга чеклов ўрнатилган бўлиб, улар ўрнига миллий электрон почта ва тармоқлар йўлга қўйилмоқда.

Худоёровга кўра, буни амалга ошириш учун "Яшил компьютер" лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, иш жойидаги компьютерлар ягона серверга уланиб, давлат хизматчиларининг Интернетдаги фаолияти назорат қилинади.

Ҳозирча Бухородаги бу ташаббусга бошқа вилоятлар ҳокимликларининг муносабати маълум эмас.
XS
SM
MD
LG