Линклар

Ходорковский Россияни рус ва украин халқлари дўстлигига раҳна солаётганликда айблади


Михаил Ходорковский.

Михаил Ходорковский.

Россиялик собиқ олигарх Михаил Ходорковский Киевда университет талабалари олдида қилган чиқишида Москванинг Шарқий Украинада амалга ошираётган ҳаракатлари икки халқ ўртасидаги анънавий дўстона муносабатларга путур етказмоқда, дея таъкидлади.

Ходорковский Украинанинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, уни “адолат инқилоби” иқтидорга келтирди, дея баён қилди.

“Украина Европа давлатига айланиши керак”, деди Ходорковский. Бунинг учун, деди у, мамлакатга хорижий сармоя олиб кирилиши, коррупция йўқ қилиниши ва халқаро ёрдам олиниши лозим.

Якшанба куни Ходорковский Киевнинг Мустақиллик майдонида минглаб украиналик олдида қилган чиқишида “Россия пропагандаси ҳар доимгидек ёлғон тарқатмоқда”, дея таъкидлаб, Россия ҳукуматини фашистлар ва нацистлар тўғрисида уйдирмалар ва Украинадаги вазиятдан ўз мақсадида фойдаланаётганликда айблади.

Россияда Қримнинг эгаллаб олинишига қарши бўлганлар жуда кўп, деди Ходорковский.

2003 йилда ҳибсга олинган ЮКОС нефт ширкатининг собиқ хўжайини ўтган йилнинг декабрида озодликка чиққан эди.
XS
SM
MD
LG