Линклар

logo-print
Бугун, 11 март куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Қатарнинг “Ал Жаиш” жамоасига қарши майдонга тушади.

“Пахтакор” стадионига кўчирилган ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Стадион ўзгариши туфайли чипталар қайтатдан чоп этилиб, бугун “Пахтакор” стадиони кассаларида сотувга чиқиши айтилмоқда.

Учрашувда тошкентликлар оқ, қатарликлар эса тўқ қизил рангли формада майдонга тушишади.

Мураббий Миржалол Қосимов етакчилик қилган “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг “B” гуруҳидан жой олган. 1-тур учрашувларидан сўнг гуруҳдаги жамоаларда биттадан очко бор.
XS
SM
MD
LG