Линклар

Россиянинг Владимир вилояти Коврово шаҳрида яшовчи 26 яшар аёл ўз уйига қарийб 50 нафар ўзбекистонлик фуқарони ноқонуний равишда рўйхатга қўйдирган.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий ахборот агентликлари маълумотига кўра, ушбу ҳолат бўйича полиция жиноий иш қўзғатиб, тергов ишлари олиб бораяпти.

Ўзбек мардикорларидан пул олиб, ноқонуний муҳожирликка йўл очиб берганликда айбланаётган 26 яшар аёл икки йилга қамалиши мумкин.

Ўтган ойда Оренбургдаги бир хонали квартирага Ўзбекистоннинг 66 фуқароси рўйхатга қўйилгани фош бўлганди.

Ўтган йил охирида Россия президенти Владимир Путин ноқонуний муҳожирликни ташкиллаштираётган "резина квартира" соҳибларини жазолашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG