Линклар

Қрим бўҳронига унинг собиқ эгалари – туркларнинг муносабати қандай?


Камолиддин Йўлдош.

Камолиддин Йўлдош.

16 март куни Украинага қарашли Қрим ярим оролида натижаси қандай бўлиши ҳозирданоқ аниқ референдум бўлиб ўтади. Россия ҳарбийлари, деб ишонилаётган “ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари” назорати ҳамда Россия ТВсининг пропагандаси таъсирида ўтадиган референдумда қримликлар иккита саволдан бирига жавоб беради: Қрим Украинада қолсинми? Қрим Россияга қўшилсинми?

Кремль Қримни қайтариб олишга уринар экан, ярим орол Украинага ўтгунча Россияга қарашли ҳудуд бўлганини ва шунинг учун уни қайтариб олишга "ҳақли" эканлигини яширмаяпти.

Айни пайтда Россиягача Қримни 300 йил давомида Туркия (Усмонли империя) назорат қилган. Шунинг учун ҳам ярим оролдаги воқеаларни Қора денгизнинг жанубий соҳили –Туркияда ҳам катта қизиқиш билан кузатмоқдалар.

Туркия ҳукумати, матбуоти ва оддий туркларнинг Қрим бўҳронига муносабатини билиш учун OzodNazarга бугун бир неча йилдан бери Истамбулда истиқомат қилиб келаётган таги қозоғистонлик ўзбек журналист, ўзбек.фм Интернет радиоси муҳаррири Камолиддин Йўлдошни таклиф қилдик.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG