Линклар

Эрон БМТдаги янги элчиси номзодига нисбатан АҚШ позициясини қоралади


Ҳамид Абутолибий

Ҳамид Абутолибий

Теҳрон Ҳамид Абутолибийнинг БМТдаги Эрон элчиси этиб тайинланишига АҚШ тутаётган позицияни номақбул, дея қоралади.

Вашингтон Абутолибийнинг 1979 йилда Теҳрондаги АҚШ элчихонаси биноси ва у ердаги дипломатларни гаровга олган талабалар орасида бўлганини айтиб, унинг АҚШ ҳудудига киришига қарши чиқмоқда.

Президент Барак Обама маъмурияти 8 апрель куни Теҳронга Абутолибий номзодини маъқулламаслигини маълум қилган эди. Бу эса Эроннинг кескин танқидига сабаб бўлди. 9 апрель куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ушбу позицияси “номақбул”, дея баҳолади.

Вазирлик матбуот хизмати бунгача Италия, Белгия, Австралияда фаолият юритган Ҳамид Абутолибий Эроннинг энг сара дипломатларидан бири ва унинг элчилик тажрибаси катта эканини айтмоқда.

Абутолибий 1979 йили Теҳрондаги АҚШ элчихонасида америкаликларнинг гаровга олинишига алоқаси йўқлиги, бу воқеалар пайтида гаровгирлар учун фақат таржимонлик қилганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG