Линклар

Жанубий Корея президенти ҳалокатга учраган кема капитани ҳаракатларини қоралади


Жанубий Корея соҳиллари яқинида ағдарилиб кетган кеманинг 240дан ошиқ йўловчиси бедарак йўқолган.

Жанубий Корея соҳиллари яқинида ағдарилиб кетган кеманинг 240дан ошиқ йўловчиси бедарак йўқолган.

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе ўтган ҳафта ҳалокатга учрган кема капитани ва экипажининг хатти-ҳаракатлари “қотиллик билан баробардир”, дея таъкидлади. Жанубий Корея соҳиллари яқинида ағдарилиб кетган кемада бўлган 476 йўловчининг 240дан ошиғи ҳали ҳам бедарак қолмоқда ва уларнинг ҳалок бўлгани хулоса қилинган. Шу пайтгача сувда 64 кишининг жасади чиқариб олинди.

Президент Пак кема капитани ҳамда экипажнинг баъзи аъзолари ҳаракатлари “умуман тушиниб ва қабул қилиб бўлмайдиган”дир дея таъкидлади.

16 апрель куни соҳил яқинида ағдарилиб кетган “Sewol”, кемасидаги 476 йўловчининг аксари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари бўлган.

20 апрель куни ошкор қилинган маълумотларга кўра, кема экипажи йўловчиларни қай тарзда ва қачон қилиб эвакуация қилиш кераклигини билмаган.

Капитан ва экипажнинг 6 аъзоси ҳибсга олиниб, лоқайдлик ва йўловчиларни ҳимоя қилолмаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG