Линклар

Украина шарқида америкалик журналист озод этилди


Саймон Островский Украина шарқидаги Славянск шаҳрида.

Саймон Островский Украина шарқидаги Славянск шаҳрида.

Украина шарқида россияпараст айирмачилар тарафидан 21 апрелдан бери ушлаб турилган америкалик журналист Саймон Островский озод этилди.

Унинг саломатлиги жойида, дея хабар қилди журналист ишлайдиган Vice News нашри раҳбарияти.

Островскийнинг ўғирланиши ва озод этилишининг тафсилотлари ҳозирча аниқ эмас.

France Presse мухбирига берган интервьюсида америкалик журналист калтаклангани, дастлаб қўллари ва кўзлари боғланган ҳолда ушлаб турилгани, бироқ шунга қарамай ўзини яхши хис қилаётганини айтган.

Островскийга кўра, бир ярим кун ўтиб, унга нисбатан "нормал" муомала қила бошлашган.

Ўзини Славянск шаҳри ҳокими деб эълон қилган Вячеслав Пономорев Россиянинг Gazeta.ru нашрига америкалик ветеран журналист россияпараст айримачиларга Украина ҳарбийлари ҳужум қилаётгани туфайли қўлга олинганини айтган.

Америкалик журналист Саймон Островский Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қўлланадиган қийноқлар даҳшати ҳақида "Шавқатсиз, лекин одатий ҳол" номли ҳужжатли фильмни суратда олган.

2011 йили тақдим қилинган фильмда Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қийноққа солинган собиқ маҳбуслар, гувоҳлар ўз бошидан кечирганини айтиб беради.
XS
SM
MD
LG