Линклар

Россиянинг Геленжик шаҳрида ваҳшийларча ўлдирилди ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди


Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Геленжик курорт шаҳрида ваҳшийларча ўлдирилган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.

РФ Тергов қўмитаси матбуот хизматига кўра, душанба куни Геленжик шаҳрининг Голубая Бухта микрорайонида ўткинчилар боши ва бўйнига кўп марта пичоқ санчилган 28 яшар ўзбекистонлик эркакнинг жасадини топишган.

Орган ходимлари унинг Россияга иш излаб келганини аниқлаган.

Сўнгги пайтда у қурилишдаги иш берувчининг уйида ижарада яшаган. 27 апрель куни у уйга тунагани келмаган.

Марҳумнинг жасади овқат пиширилган оловнинг олдида топилган. Ўша ерда спиртли ичимликдан бўшаган бутилка ҳам топилган. Воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.

Бу Ўзбекистон фуқаросининг Россияда биринчи марта ваҳшийларча ўлдирилиши эмас.

30 март куни Москванинг Люблинский кўчасидаги ётоқхона яқинида чавақланган ва болта билан чопиб ўлдирилган 43 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилган эди.
XS
SM
MD
LG