Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон ҳукуматидан Теҳронда уч йилдан бери қамоқда сақланаётган Америка ҳарбий денгиз флоти аскари Амир Ҳикматийни озод этишга чақирди.

Ҳикматий 2011 йилда Эронда қўлга олинган ва Теҳрон суди уни АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топган эди. Суд унга ўлим жазосини белгилаган, кейинроқ бу жазо 10 йиллик қамоқ муддати билан алмаштирилган.

Жон Керрининг билдиришича, АҚШ ва Эрон фуқаролигига эга бўлган Амир Ҳикматий жосус эмас ҳамда унга билдирилган айбловлар сохталаштирилган.
XS
SM
MD
LG