Линклар

Украинанинг сайловда ғолиб бўлгани айтилаётган янги президенти Пётр Порошенко 26 майда берган баёнотида июнь ойида Россия раҳбарияти билан учрашишини ва Москванинг иштирокисиз Украина шарқидаги вазиятни барқарорлаштириш мумкин эмаслигини билдирди.

Мазкур баёнот ортидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Порошенко билан музокараларга тайёр эканини маълум қилди.

Украина Марказий сайлов комиссияси 25 май куни ўтган президентлик сайловларида Петр Порошенко сайловчиларнинг 54 фоиз овозини олиб, ғолиб бўлганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG