Линклар

Ўзбекистон фуқароларининг автомашиналарини вайрон қилган қирғизистонликлар қўлга олинди.

Қирғизистоннинг Боткен вилоят милицияси Ўзбекистоннинг Сўх эксклавига элтувчи йўлда Ўзбекистон фуқароси Хурсанжон Илёсовнинг Нексия автомашинасини тошбўрон қилган қадамжойлик Гайрат Исаков 27 май куни қўлга олинганини билдирди. Хабарда айтилишича, воқеа 23 май куни Қирғизистоннинг Ўрўзбеков қишлоғи ҳудудида юз берган.

Қирғиз милициясининг билдиришича, 14 май куни Сўхда яшовчи Ўзбекистон фуқаросининг “Мерседес- бенц” машинасини вайрон қилган икки қирғизистонлик ҳам қамоққа олинган. Мазкур икки воқеа юзасидан жиноят иши очилган.

Сўх Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклавидир. Фарғона вилоятига қарашли Сўх туманида олтмиш мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG