Линклар

Покистонда ўз севган йигитига турмушга чиққан аёл торшбўрон қилиб ўлдирилди.

Полициянинг билдиришича, аёлнинг 20 нафар қариндоши, жумладан, отаси қизга ва унинг эрига Лаҳор шаҳар суди биноси олдида ҳужум қилган. 25 ёшли қиз ўзининг қариндошига унаштирилган бўлган, бироқ у ўзи севган йигитга турмушга чиққан.

Қизниниг отаси куёвни қизини ўғирлаганликда айблаб судга берган. Бироқ қиз ва йигит бу иддаонинг асоссиз эканини билдириш учун судга келган. Қизни тошбўрон қилган шахслар қочиб кетган, бироқ қизнинг отаси қўлга олинган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳар йили мингга яқин покистонлик аёл тошбўрон қилиб ўлдирилади.
XS
SM
MD
LG